"Пахтакор"нинг "Локомотив"га қарши ўйинлардаги статистикаси қандай?

Маълумки, Суперлига 25-турида “Пахтакор” Тошкент дербисида “Локомотив” билан майдонга тушади.

Жамоалар сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас.

Чемпионатлар тарихида жамоалар жами 35 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 21 тасида “Пахтакор” ғалаба қозонган. 8 беллашувда дуранг натижа қайд этилиб, 6 марта “Локомотив” устун келган. Рақиб дарвозасига 75 та гол урган “Шерлар” 32 та тўп ўтказиб юборишган. 2020 йилги мавсумда ўзаро ўйинлар тарихидаги энг йирик натижа кузатилган. Ўшанда “Пахтакор” 7:0 ҳисобида муваффақиятга эришган. 2005 йилги беллашувда эса Анвар Солиев рақиб дарвозасига 5 та тўп киритган!

пахтакор4

Сафардаги ўйинларда кўрсаткичлар шундай кўриниш олган: 9 ғалаба, 5 та дуранг ва 3 мағлубият. Голлар бўйича устунлик “Пахтакор” фойдасига - 40:19. Меҳмондаги “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси - 6:1 натижаси 2005 йил кузатилган.

“Локомотив” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув 20 ноябрь, шанба куни соат 16:15 да “Локомотив” стадионида бошланади.

“Пахтакор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!