Пеле: Рекордимни янгилаши учун Неймарга мухлислик қиламан

Футбол қироли Пеле инстаграмдаги саҳифасида ҳамюрти Неймар ҳақида пост қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ҳужумчиси бугун Перуга қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилди ва Бразилия терма жамоаси сафида энг кўп гол уриш бўйича Пеленинг рекордига янада яқинлашди.

"Бугун у менинг терма жамоадаги голлар сони бўйича ўрнатган рекордимга яна бир қадам яқинлашди. Мен рекордимни янгилаши учун Неймарга мухлислик қиламан. Мен унинг ўйинини худди биринчи марта кўрганим каби қувонч билан кузатаман", - деди Пеле.

Маълумот учун, Неймарнинг Бразилия терма жамоасида киритган голлари сони 68 тани ташкил этади. Пеле ҳисобида 77 та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!