Маълумки, ҳамюртимиз Усмон Тошев Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги фаолиятини якунлаганидан кейин ҳали унинг ўрнига янги мураббий тайинлангани йўқ.

Яҳё Гулмуҳаммади эса Тожикистон терма жамоасини бошқариши мумкин, дея “Варзиш” телеканали хабар тарқатди. Бу хусусида мураббий “Варзиш” телеканали мухбирига интервью бериш асносида гапириб ўтди.

Эрон терма жамоасининг собиқ футболчиси, ҳозирда “Персеполис” клубини бошқараётган мураббий журналистнинг Тожикистон миллий терма жамоасини бошқариш масаласида берган саволига мутахассис қуйидагича жавоб қайтарди: “Айни пайтда мен “Персеполис” футбол клубининг устози ҳисобланаман ва амалдаги шартномам ниҳоясига етишига яна бир йил бор. Агар менга терма жамоани бошқариш юзасидан жиддий таклиф келадиган бўлса, буни албатта кўриб чиқишга тайёрман”.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финалида Яҳё Гулмуҳаммади бошчилигидаги “Персеполис” клуби Душанбеда “Истиқлол” билан беллашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)