Погба “Барселона” таклифини қабул қиладими?

Жорий мавсумда жуда самарали ўйин кўрсатаётган Поль Погбанинг харидорлари кўпайиб бормоқда.

Биринчи навбатда, манчестерликлар уни жамоада қолиши истаяпти. Агар франциялик ярим ҳимоячи янги битимга кўнмаса, “Ювентус”, ПСЖ ва “Реал” анчадан бери унга харидор ҳисобланади ва улар ўз таклифини беради.

Энди Погбани ўзига чорлаётганлар қаторига “Барселона” ҳам қўшилди. Каталонияликлар январь ойида тажрибали футболчига дастлабки шартномани  тақдим қилишга тайёрланмоқда.

Поль Погба премьер-лиганинг дастлабки тўрт турида ўз ҳисобига еттита голли пас ёзиб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)