Погба Германияга бормайди!

Таниқли Мино Райола франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба Бундеслига гранди “Бавария”га ўтмаслигини маълум қилди.

Мавсум охирида Погбанинг шартномаси тугайди. “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Ральф Рангник тажрибали ярим ҳимоячи кетишни истаса, унга тўсқинлик қилмаслигини айтди.

- Погба бўйича жуда кўп таклифлар бор. Манчестерликлар билан ҳам ҳамкорликни давом эттириш имкони бор. Ҳаммаси Полнинг қўлида. Унга энг маъқул вариантни топишимиз керак.

Поль Германияга бормайди. Германияликларнинг менталитети бошқача. “Бавария” Погбага мос келадиган ягона немис жамоаси. Бироқ улар футболчи кутган маошни бермайди.  Катта маош бериш уларнинг қўлидан келмайди, демайман, аксинча, улар катта пул тўлашни истамайди, - деди Мино Райола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!