Погба ўрнини Хави ҳайдаётган футболчи эгаллайди

Хави “Барселона”ни қабул қилиб олгач, аввалги мураббий Рональ Куман қадрлаган нидерланиялик футболчилардан қутилишга ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, ярим ҳимоячи Френки де Йонг ҳам тезроқ ўзига янги жамоа топиши кераклиги айтилган. Клуб мутасаддилари нидерландиялик футболчига янги жамоа топиб бериши ва уни трансферга қўйиши лозим.

Вужудга келган вазиятдан “Манчестер Юнайтед” фойдаланиб қолмоқчи. Манчестерликлар янги шартномадан бош тортган Поль Погба ўрнига Френки де Йонгни олиб келишни режалаштирмоқда.

Бу футболчини қўлга киритиш учун манчестерликлар “Сити” вакиллари билан рақобатлашишига тўғри келади. Каталонияликлар ярим ҳимоячини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар