Погба ўзига жамоа танлади

Поль Погба узоқ ўйланганидан кейин “Манчестер Юнайтед”ни тарк этишга қарор қилди, деб ёзмоқда хориж матбуоти.

Франциялик юлдуз манчестерликлар билан янги битим тузмайди ва ёзда эркин агентга айланади. Маълумотларга қараганда, Погба ёзда “Реал” сафини тўлдирмоқчи. Ўз навбатида, мадридликлар ҳам тажрибали ярим ҳимоячини ўз жамоасига қўшиб олишни режа қилган.

Агар Поль Погба “Реал” билан шартнома имзоласа, Флорентино Перес унга йилига 15 миллион евро маош тўлашга тайёрлигини билдирган.

Погбанинг ўзи терма жамоадаги шериклари – Карим Бензема ва Килиан Мбаппе билан бирга бир жамоа шарафини ҳимоя қилишни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!