Погба шокда. Бу таклифни қабул қилса энг катта маошга эга бўлади

“Манчестер Юнайтед” ёзда шартномаси якунланадиган Поль Погбани олиб қолиш учун унга рекорд  даражадаги маош таклиф қилмоқда.

Goal нашри хабарига кўра, клуб мутасаддилари францияликлар юлдузга ҳар ҳафта 500 минг фунт тўлашга тайёр. Агар Погба бу таклифни қабул қилса, Англия премьер-лигасида энг кўп маош оладиган ўйинчига айланади.

Тажрибали ярим ҳимоячига асосий даъвогар сифатида “Реал” тилга олинаётган эди. Бироқ, мадридликлар қимматбаҳо футболчининг катта маош олишини инобатга олиб, ундан воз кечишга қарор қилди. Улар асосий эътиборини Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандга қаратмоқда.

Поль Погба жорий мавсумда 13 та учрашувда қатнашиб, еттита голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!