Португалия, Италия ва яна 10 та терма жамоа қай тартибда

Европада "ЖЧ-2022" саралаши доирасида ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган ўнта жамоа, шунингдек, Миллатлар лигасининг 2020/21 йилги мавсуми умумий рейтинги асосида танланган иккита жамоа плей-офф босқичида иштирок этади.  

Қуръадан кейин ўн иккита терма жамоа уч гуруҳга бўлинган ҳолда, "ЖЧ-2022" йўлланмаси учун кураш олиб боради. Плей-офф босқичи ярим финал ва финал ўйинидан иборат бўлади. Россия ҳамда Украина ушбу босқичда учраша олмайди.

Қуйида икки саватчадан ўрин олган терма жамоалар билан танишиб чиқишингиз мумкин! 

маин

Маълумот ўрнида, ушбу саралаш босқичи учун қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 26 ноябрь санасида бўлиб ўтади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар