ПСЖ ҳужумчиси собиқ клубига қайтмоқчи

ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда "fichajes.com" нашри хабар берди. 

Икарди айни дамда Париж клубидаги мавқеидан норози. Аргентиналик ҳужумчи учун устувор вариант - "Интер"га қайтиш. У аввал ҳам бу клуб сафида тўп тепган. 

Жорий мавсумда Мауро Париж клуби сафида 14 та учрашувда 656 дақиқа ўйнаб, 3 бор рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. 

Машҳур "трансфермаркт" портали 28 ёшли голеадорни 35 миллион еврога баҳоламоқда. 


Мбаппе: "Бу энг яхши ПСЖ эмас"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!