ПСЖ осонлик билан ғалаба қозонди

Франция чемпионати 5-туридан ўрин олган ПСЖ - "Клермон" баҳси бироз аввал ўз якунига етди. Голларга бой бўлган баҳсда фақат бир жамоа дарвозаси ишғол этилди.

Ўйиннинг 20 дақиқасида Андер Эррера ҳисобни очди. Бироз ўтиб, унинг ўзи ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Мбаппе таблодаги ҳисобни йириклаштирди. Идриссанинг 65-дақиқада ўрган голи эса парижликлар учун сўнггиси бўлди. 

Мазкур натижадан сўнг, Почеттино шогирдлари 15 очко билан Лига 1 турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. 3-поғонадаги "Клермон" 8 очко жамғарган.

ПСЖ

  • Андер Эррера 20', 31'
  • Килиан Мбаппе 55'
  • Идрисса Гейе 65'

Лига 1 5-тур

11/09/2021, 20:00

4
:
0
Тугади

Клермон

    Стадион: Parc des Princes 47329 томошабин

    Бош ҳакам: Mikael Lesage

    45'
    90'

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар