ПСЖ раҳбарияти Мбаппедан нега норози?

Парижликлар раҳбарияти ҳужумчи Килиан Мбаппенинг интервьюсига салбий муносабатда бўлди.

Мбаппе ўз интервьюсида ўтган ёзда клуб раҳбариятидан "Реал"га қўйиб юборишни сўраганини айтган. AS нашри хабарига кўра, франциялик футболчи Париж клубидан рухсат олмаган ҳолда иккита интервью берган.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум якунлангач, Мбаппе эркин агентга айланади. 2022 йил 1 январдан бошлаб, у парижликлар рухсатисиз бошқа клублар билан музокара олиб бориши ва шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлади.

Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)