ПСЖ Зидан билан музокара бошлади

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино фаолиятини "туманли альбион"да давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалди.

"Le Parisien" нашри берган маълумотларга қараганда, ПСЖ аргентиналик мутахассиснинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Шу мақсадда, клуб раҳбарияти Зинедин Зидан билан музокарани бошлаб юборган.

Амалдаги бош мураббий Маурисио Почеттино Парижда бахтли эмас. У жамоа юлдузи Лионель Месси билан тил топиша олмаяпти. Аввалроқ, аргентиналик мураббий "Манчестер Юнайтед"га ўтиши, ПСЖни Зидан қабул қилиб олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Париж клуби жорий мавсум 37 очко билан Франция чемпионатида карвонбошилик қилмоқда. ЕЧЛда эса, плей-офф масаласини муддатидан олдин ҳал этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!