ПСЖга керак бўлмай қолган Икардининг нархи қанча?

"Пари Сен-Жермен"нинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди январь ойидаги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Париж клуби аргентиналик футболчининг трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Улар ҳужумчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

ПСЖ 2020 йилнинг ёзида Икарди учун “Интер”га 50 миллион евро тўлаган эди. Жорий мавсумда аргентиналик футболчи барча турнирларда 20 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар