ПСЖга ўтган ҳамюртимиз Чемпионлар лигасида иштирок этади (фото)

Хабар берганимиздек, Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Давлат Бобонов Франциянинг ПСЖ клуби билан шартнома имзолаган эди.

Ўз таркибига машҳур дзюдочиларни жамлаган Париж клуби Европа Лигасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди ва бу билан Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди. -90 кг вазн тоифасида татамига чиққан Бобонов рақибини вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди.

Чехиянинг Прага шаҳрида ўтган Европа Лигасида Кўҳна қитъанинг 13 та эркаклар, 4 та аёллар клублари иштирок этди. Эркаклар ўртасидаги мусобақа финалида "Пари Сен-Жермен" клуби "Сент-Женевев" жамоасини 4:1 ҳисобида енгди.

photo_2021-12-13_08-56-57

photo_2021-12-13_08-57-01

photo_2021-12-13_08-57-10

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×