Қишки трансферлар учун

Инсайдерлар Самюэль Марсден ва Мои Льоренснинг фикрича, "Барселона" қишки трансфер ойнасида кўп пул сарфлай олмайди.

Манбаларга кўра, Рональд Куман ишдан бўшатилгандан кейин, шунингдек, Фати ва Педрининг шартномалари узайтирилгандан кейин каталонияликлар январда 10 миллион евродан кўп маблағ сарфлай олмайди.

Бироқ вазиятдан хабардор манбаларга кўра, Куманнинг истеъфоси ва Хавининг келиши билан боғлиқ чиқимлар келажакдаги харажатларга катта таъсир кўрсатмайди.

“Барселона” ҳозирда Ла Лига мусобақа жадвалида 17 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар