Қишки трансферлар учун Сульшерга бир тийин ҳам ажратилмайди!

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти қишки трансфер вақтида пул сарфламасликка қарор қилди. Бу ҳақда "Mirror" нашри ёзмоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, январда бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшерда таркибни кучайтириш имкони бўлмайди.

Манкунианликлар раҳбари январда янги футболчиларни сотиб олиш ҳозирги муаммоларни бартараф этмайди, дея ҳисобламоқда. Катта эҳтимол билан тез орада Сульшернинг ўзига чиқиш эшиклари кўрсатилади. 

"Қизил иблислар" норвегиялик мутахассис ўрнига "Лестер" устози Брендан Роджерс вариантини кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!