Суперлига яна иккита турдан кейин ниҳоясига етади. “Пахтакор”дан ташқари қолган барча жамоалар мавсумни қайси ўринда якунлашларини ҳали билмайдилар. Чунки бу борадаги кураш қизғин давом этяпти.

Турнир жадвалига қарасак, лигада қолиш учун курашаётган клубларнинг ажралиб қолганига гувоҳ бўлиш мумкин. Бешта клуб – “Турон”, “Андижон”, “Металлург”, “Машъал” ва “Сурхон” жамоалари ҳар қанча уринишмасин 10-поғонадан юқорига кўтарила олмайдилар. Улардан иккитаси Суперлигадан тушиб кетади.

10-ўринни эгаллаб турган “Сурхон”да 21 очко бор ва битта захира ўйини ҳам турибди. Демак, олдинда турган иккита турни қўшсак, термизликларни яна учта ўйини бор. Учаласини ютган тақдирда ҳам 9-ўринда бораётган “Қизилқум”га ета олмайди. Сабаби, навоийликларда 31 очко бор. “Сурхон” учала ўйинни ютса 30 очко бўлади. Демак, шуни айтиш мумкинки, “Қизилқум” жорий мавсумда энг камида 9-поғонадан пастга тушмайди. Иккита ўйинда қанчалик юқорига кўтарилиши бу "Қизилқум"нинг ўзига боғлиқ. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар