“Қизилқум”га қарши ўйин олдидан “Машъал” сафида кўплаб йўқотишлар бор

“Машъал” жамоаси “Қизилқум”га қарши Cуперлига 12-тур олдидан бир қатор футболчилари жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишча, Хумоюн Муртозаев, Самуэль Чигозе, Жамолиддин Убайдуллаев, Сирож Қўзиев жароҳати туфайли, Ибе Окоро ва Ифеани сариқ карточкалари тўрттага етганлиги сабабли “газчи”ларга ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” – “Машъал” учрашуви Навоийда «Ёшлар» спорт мажмуаси”да бўлиб ўтади. Беллашув 2 июль - жума куни соат 20:00да бошланади.

Муборакликлар 10 ўйинда 9 очко билан 11-ўринда бормоқда. Навоийликлар эса 11 ўйинда 17 очко билан 5-поғонани эгаллади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар