"Қизилқум"нинг "Насаф"га ҳам тайёрлаб қўйган "совғаси" борми? Ёхуд учрашув превьюси

«Насаф» Суперлиганинг 18-турида Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилади. «Насаф» – «Қизилқум» учрашуви 16 сентябрь куни Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионда бўлиб ўтади. Беллашув соат 19:00да бошланади.

Жамолар турнир жадвалида ҳам бир-бирилари билан ёнма-ён кетишмоқда. «Aждарлар» 27 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 5-поғонасини банд этиб турган бўлса, навоийликлар 1 очко фарқи билан 6-ўринни эгаллаган.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 45 бор куч синашишган. Бўлиб ўтган 27 ўйинда қаршиликлар, 7 ўйинда эса навоийликлар зафар қучган. 11 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи 84-46га тенг. Устунлик «аждарлар» томонида.

Ўзаро тўқнашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Қизилқум» 7:1, «Қизилқум» – «Насаф» 3:1. Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2021 йили 10 апрель куни Навоийда ўтказган. «Aждарлар» меҳмонда 1:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш ўйиннинг натижаларини ҳавола қиламиз:

10.04.2021. Қизилқум – Насаф 1:2
10.09.2020. Насаф – Қизилқум 4:0
01.03.2020. Қизилқум — Насаф 1:3
14.09.2019. Қизилқум — Насаф 0:0
10.05.2019. Насаф — Қизилқум 1:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!