Асосий мазмунга ўтиш

"Қўқон-1912" икки футболчи билан шартномани узайтирди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Жамоа янги мавсум олдидан ўтган мавсумнинг асосий футболчилари билан шартномаларни узайтиришда давом этмоқда!

"Қўқон-1912" жамоаси Муҳаммаданас Ҳасанов ва Иқбол Маликжонов билан келишувни узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Жамоамиз янги мавсум олдидан ўтган мавсумнинг асосий футболчилари билан шартномаларни узайтиришда давом этмоқда.

Ўткан мавсум "Қўқон-1912" жамоасининг етакчиларидан бўлган Муҳаммаданас Ҳасанов ва Иқбол Маликжонов билан шартнома яна икки йилга узайтирилди. 

Маълумот учун, Ҳасанов ўткан мавсум жамоамиз сафида Суперлига баҳсларид 29 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 4 та ассист бор.

Жамоамиз сардори Иқбол Маликжонов эса ўткан мавсум Суперлигада 26 та баҳсда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассист қайд этди.

Ҳар икки футболчимизга янги мавсумда омад ва зафарлар тилаб қоламиз", - дейилади хабарда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ