"Қўқон-1912" Тошкентда минимал ҳисобдаги ғалабани тантана қилди

Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 44-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов томонидан киритилди. Жарима зарбасини аниқ ижро этган футболчининг уринишини Илёсов қайтара олмади.

Шундай қилиб, қўқонликлар очколари сонини 15 тага етказиб олди. "Темирйўлчилар" ҳисобида эса 14 очко мавжуд.

  • Суперлига
  • 10-тур

Локомотив

0 : 1

20/06/2021 20:00

Қўқон-1912

  • Муҳаммаданас Ҳасанов 43'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. "Қўқон-1912" меҳмонда ғалаба қозонди!

  • 90+3'

    Абдухолиқовнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

  • 90+2'

    Ҳужумда қўполлик ишлатган Якуба Бамбага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Азимов ўрнига Бердиев майдонга тушди. Шунингдек, Муҳаммадиев ўз ўрнини Алижоновга бўшатиб берди.

  • 85'

    "Локомотив"нинг кетма-кет ҳужумлари муваффақиятсиз якунланмоқда. Бу руҳий тушкунликка сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.

  • 82'

    Қўқонликлар кам олдинга ўтмоқда. Аммо ўша қарши ҳужумлар хавф туғдира оляпти.

  • 80'

    Жамоасининг ягона голини киритган Ҳасанов ўрнига Асадбек Собиржонов майдонга тушди.

  • 77'

    Иккинчи таймда деярли тўлиқ устунлик тошкентликлар томонда бўлиб турибди.

  • 75'

    Ҳозиргина майдонга тушган Бамба берган пасга шериклари ета олмади.

  • 73'

    Қўқонликлар сафида Якуба Бамба Фарҳод Бекмуратовни алмаштирди.

  • 71'

    Махарадзе ва Ғанихонов майдонга тушди. Улар Сидиқов ҳамда Рашидхоновни алмаштирди.

  • 70'

    Жарима майдони яқинида рақибини йиқитган Ойбек Рустамов огоҳлантирилди.

  • 67'

    Ўйин шиддатли ҳужумлар остида давом этмоқда. Фақатгина мезбонларга бироз омад етишмаяпти.

  • 65'

    Марат Бикмаевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 64'

    "Темирйўлчилар" ўйинни устунлик билан ўтказмоқда. Қўқонликлар қарши ҳужумда.

  • 62'

    Тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтган мезбонларнинг уриниши Абдухолиқов зарбаси билан якунланди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 61'

    Бекмуродовнинг зарбасидан кейин Илёсов хавфни бартараф этди.

  • 59'

    Шохназар Норбековнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 57'

    Тўп назорати ҳамон қизиллар томонда бўлиб турибди.

  • 55'

    Абдухолиқовнинг зарбаси жонли девордагилардан ўтмади. Такрорий уринишлар ҳам дарвозага қадар етиб бормади.

  • 54'

    Жарима майдони остонасида Сидиқовга нисбатан қоида бузилди. Яхши стандарт вазият.

  • 52'

    Иккинчи бўлимда мезбонлар нисбатан фаолроқ кўриняпти.

  • 50'

    Садриддин Абдуллаев ўрнига Санжар Қодирқулов ўйинга қўшилди.

  • 47'

    Абдухолиқовнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

  • 46'

    "Локо" сафида ўзгариш: Дилшод Комилов ўрнига Марат Бикмаев майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. 

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбасини Илёсов қайтара олмади.

  • 43'

    Жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда Норбеков йиқитилди. Қўқонликларда стандарт вазият.

  • 41'

    Абдуллаевнинг узатмасидан кейин Туропов чалқанча турган ҳолатда зарба йўллади. Хавфли чиққан зарбага аниқлик етишмади.

  • 40'

    Тўп назорати бўйича устунлик Секейра шогирдларида.

  • 38'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Абдуллаев рақибига нисбатан қоида бузди. Тўп "Қўқон-1912"га қайтариб берилади.

  • 37'

    Майдон эгалари рақиб ҳимоясини енгиб ўтишда катта муаммога дуч келмоқда.

  • 35'

    "Локомотив" ёрдамчи мураббийи ҳакамларга жиддий эътироз билдирди. Норсафаров уни тинчланиб олишга чақирди.

  • 34'

    Аваз Маматхўжаевнинг жарима майдонига оширган тўпига шериклари ета олмади.

  • 32'

    "Темирйўлчилар" майдон бўйлаб тўп назоратини амалга оширишга ҳаракат қиляпти. Аммо рақиб бунга яхшигина қаршилик кўрсатмоқда.

  • 30'

    Ашурматов шогирдлари рақибни аксарият вазиятларда шошириб қўймоқда.

  • 28'

    Сидиқовнинг зарбасидан кейин тўп Туроповга келиб тушди. Диёр жарима майдони ичидан зарба бера олмади.

  • 26'

    Жавоҳир Илёсов совуққонлик билан ҳаракат қилиб рақиб ҳужумчисини алдади.

  • 25'

    Фарҳод Бекмуратовнинг узатмасига жамоадоши ета олмади.

  • 23'

    Туропов билан тўқнашиб кетган Ҳасановга шифокорлар ёрдами керак.

  • 21'

    Бекмуратовнинг кучли зарбаси ҳимоячидан ўтмади. Тўп дарвоза томон кетаётганди.

  • 20'

    Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар нисбатан фаолроқ кўриняпти.

  • 18'

    Шохназар Норбековнинг бирга-бир вазиятдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 17'

    Азимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 15'

    Секейра шогирдлари навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 13'

    Абдуллаевнинг узатмасидан кейин Комилов ноаниқ зарба йўллади.

  • 12'

    Жарима майдони яқинида Сидиқов йиқитилди. "Темирйўлчилар"да стандарт вазият.

  • 10'

    Холмуҳаммедов бурчакдан тўғридан тўғри зарба берди. Илёсов яхши ҳаракат қилди.

  • 9'

    Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. 

  • 7'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни "Локо" футболчиси дарвозага йўллади. Тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.

  • 6'

    Ўйин стандарт вазиятларга бой бўлмоқда. Бу сафар "Локо" ўнг қанотдан бурчак тўпини ўйинга киритади.

  • 4'

    Амоновнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 3'

    Қўқонликлар бурчак тўпига эга бўлди. Холмуҳаммедовнинг жарима майдонига оширган тўпини Файзиев узоқлаштирди.

  • 2'

    Кутилганидек, мезбонлар илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!