“Қўқон-1912” жамоасининг 2022 йилдаги режасидан ўрин олган дастлабки ўқув-йиғини ўз якунига етди.

“Шунқорлар” 4 январдан бугунга қадар Қўқон шаҳрида ўз машғулотларини олиб борди. Навбатдаги ўқув-йиғин машғулотлари Тошкент шаҳрида олиб борилади. Футболчилар эртадан пойтахтда тўпланади ва машғулотларга киришади.

Бахтиёр Ашурматов раҳбарлигидаги мураббийлар штаби селекция ишларини ҳам давом эттирмоқда. Жамоанинг Тошкентдаги йиғинига бир нечта янги футболчиларнинг қўшилиши кутиляпти. Мураббийларнинг режаларига кўра, пойтахтдаги йиғин мобайнида Суперлига жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш ҳам ўрин олган.

Ҳозирча 15 январь куни “Бунёдкор” жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказилиши аниқ бўлган. Тошкент йиғини 23 январга қадар давом этади.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×