“Қўқон-1912”нинг режаси аниқ бўлди

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штаби айни кунларда янги мавсумга селекция ишлари ҳамда мавсумга тайёргарлик режалари билан банд бўлиб турибди. Бош мураббий мавсумга тайёргарликнинг аниқ режасини тасдиқлади. Унга кўра “шунқорлар”нинг янги мавсумга тайёргарлиги 5 босқичдан иборат бўлади. Бу ҳақда "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати хабар берди.

04.01 – 09.01 Қўқон шаҳрида
11.01 – 21.01 Тошкент шаҳрида
25.01- 05.02 Фарғона шаҳрида
09.02 – 19.02 Тошкент шаҳрида
22.02 - 01.03 кунлари Қўқон шаҳрида машғулотлар олиб борилади.

Фарғона шаҳрида бўладиган “Ҳоким кубоги” турнирининг санаси аниқ бўлишига қараб, Фарғонадаги йиғин муддати 1-2 кунга ўзгариши мумкин.
Мана шу йиғинлар давомида таркибда бир қатор ўзгаришлар рўй беради ҳамда жамоа таркиби шакллантирилади. Янги мавсумга тайёргарлик режасидан бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ҳам мураббийларнинг режаларига киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!