"Қўқон-1912"нинг "Сўғдиёна" билан ўйинга тайёргарлиги давом этмоқда, таркибда икки нафар футболчи йўқ

  • 9 октябрь, 2021, 18:50
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг навбатдаги турида бўладиган "Сўғдиёна"га қарши учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

кукон3_1

Жамоа футболчилари машғулотларда астойдил тер тўкмоқдалар. Бугунги машғулотлар ҳам Қўқондаги "марказий" стадионида бўлиб ўтди.

Машғулотларда бироз шамоллаб қолганлиги сабабли сербиялик ҳимоячи Иван Йосович иштирок этмаяпти. Анваржон Хожимирзаев ҳам ҳозирча жамоа машғулотларига келиб қўшилгани йўқ. Қолган футболчилар мураббийлар берган кўрсатмаларни бажариш учун майдонда астойдил тер тўкмоқда.

кукон4_1 

Бугунги машғулотларда футболчиларнинг майдондаги фикрлашлари, ўйин вақтида тезкор ва тўғри  қарор чиқаришларига қаратилган машқларга кўпроқ урғу берилди.

“Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!