Рамоснинг ПСЖдаги дебютига оз қолди...

ПСЖ клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Франция чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Нант”га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш лозимки, агар 34 ёшли испаниялик футболчи ушбу баҳсда иштирок этса, бу унинг учун ПСЖ сафидаги дебют ўйинига айланади.

Эслатиб ўтамиз, Рамос ПСЖ сафига жорий ёзги трансферлар даврида “Реал”дан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Бироқ тиззаси ва мушакларидаги жароҳатлар туфайли унинг дебюти анча ортда сурилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар