Расман! Абидаль "Барселона"га қайтди

Франциянинг яқин ўтмишдаги энг кучли ҳимоячиларидан бири Эрик Абидаль яна "Барселона"га қайтди. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар бермоқда.

38 ёшли собиқ футболчи “кўк-анор ранглилар” сафида техник котиб лавозимида фаолият олиб боради. “Барселона” эса унинг расмий таништирув маросимини 18 июль кунга режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, клубда бундан аввал ушбу лавозимда Роберт Фернандес ишлаб келаётган эди. Бироқ, раҳбарият у билан шартномани узайтиришни истамади.

Маълумот учун, Абидаль 2007-2011 йилларда “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!