Расман!

Лондоннинг "Арсенал" клуби ўзининг расмий сайти орқали "Бенфика" ҳимоячиси Нуну Таварешнинг трансферини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли футболчи “канонирлар”га 8 миллион еврога тушган. Бундан ташқари келишувда қўшимча бонуслар ҳам кўзда тутилган.

"Арсенал" португалиялик футболчи билан узоқ йиллик шартнома имзолади. Аммо ҳозирча ушбу шартнома муддати аниқ эълон қилинмаяпти.

Тавареш "Арсенал"да 20-рақамни танлади.

Нуну Тавареш “Бенфика”нинг асосий жамоасида 2019 йилда дебют қилган ва шу кунгача 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар