Расман!

Ёзги трансфер ойнаси қизғин воқеаларга бой ўтмоқда. Яна бир бўлажак юлдуз сифатида эътироф этилаётган футболчи гранд клубга ўтди.

Яъни, яқиндагина Аргентина терма жамоаси билан Америка чемпионатида ғалаба қозонган Родриго Де Пауль фаолиятини Ла Лигада давом эттиради. Амалдаги чемпион "Атлетико" Мадрид уни ўз сафига қўшиб олганлигини маълум қилди.

Маълумотларга қараганда, томонлар 5 йиллик шартномага имзо чеккан. Битим бўйича Де Пауль йилига 35 миллион евро маош ишлаб топади.

Ўтган мавсум 27 ёшли ярим ҳимоячи "Удинезе" таркибида 36 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 9 тадан гол ва ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

photo_2021-07-12_22-18-36

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар