Расман!

Мавсум аввалида "Барселона" сафига келиб қўшилган Серхио Агуэро иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Анжуманда агрентиналик футболчи фаолиятини якунлаганини маълум қилди. У бир неча ойдан бери юрагидаги муаммо сабаб майдонга туша олмаётган эди.

33 ёшли ҳужумчи профессионал фаолиятини "Индепендьенте" клубида бошлаган. Кейинчалик, "Атлетико", "Манчестер Сити" ва "Барселона" сингари номдор жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Бу вақт оралиғида Серхио 663 учрашувда майдонга тушиб, 379 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган ва 118 ассист муаллифига айланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SIROJ BO'RIYEV
15/12/2021 20:38
Bir tanishim bir yaqinini yoqotgan edida yani olamdan òtgan shundan keyin tanishim yaqinidan keyin 4 yildan keyim òzlari ham olamdan ótdilar tanishimdi yuraklariga aritmiyalari bor edi shu yaqinlari yoqliklari sabab infarkt olib shu yil vafot etdilar gapdi ochiği Kun ham Barsaga Messi deb kkelgandi Messi ketgandan keyin yuragidagi aritmayasi kuchaydi shunga zarar eekanligini bilib butsasini mixga ildi lekin markaziy hujumchilar ichida eng zorlaridan biri edi keyingi ishlariga omad

Минбар

Барча блоглар
×