Расман! ЕЧЛ қуръаси қайтадан ўтказилади

Бироз аввал ЕЧЛ нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими якунланди.

Бир неча қўпол хатоларга йўл қўйилган мазкур жараён қайтадан ўтказилади. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар берди. 

Маълум бўлишича, "Атлетико" қуръа маросимидаги хато бўйича УЕФА билан музокара олиб бормоқда. Гап шундаки, гуруҳ босқичида тўқнаш келган "Вильярреал" ва МЮ нимчорак финалда ўйнамаслиги керак. Испан клубининг саватида эса, "Манчестер Юнайтед" бўлган. Худди шундай ҳолат "Атлетико" ва "Ливерпуль" ўртасида ҳам кузатилган. 

Шунингдек, МЮ "Атлетико"га қарши тушиши мумкин бўлган жамоалар саватчасида бўлмаган. Ва ушбу хато "Ливерпуль" ва "Вильярреал" билан ҳам рўй берган.

"Техник носозлик туфайли қуръа ўтказилмаган, деб топилди ва маросим бутунлай қайта ўтказилади",-дейилади ташкилот баёнотида. Маълумот учун, қуръа Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар