Расман! МЮ дарвозабони фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради

"Манчестер Юнайтед"ни эркин агент мақомида тарк этган аргентиналик дарвозабон Серхио Ромеро "Венеция" клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда "Венеция" клуби расмий сайти хабар берди.

34 ёшли посбон итальян клуби билан 2021/22 йилги мавсум якунига қадар битим имзолади. Футболчи бунгача ҳам Италияда фаолият олиб борган. У 2011–2015 йиллар мобайнида "Сампдория" дарвозасини қўриқлаган.

Ромеро "Манчестер Юнайтед"да ўйин амалиётига эга бўлмаганидан норози эди. У келгусида терма жамоага чақирилишини истайди ва "Венеция"да мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишига умид қилади. Серхио Аргентинанинг "Расинг" клуби тарбияланувчиси саналади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар