Расман! МЮ узоқ кутилган трансферни эълон қилди! (фото)

Сўнгги 2 йил давомида англиялик еш истеъдод соҳиби Жейдон Санчо фаолиятини "туманли альбион"да давом эттириши мумкинлиги муҳокама қилинаётганди.

Бугун "Манчестер Юнайтед" расмий саҳифалари инглиз вундеркиндининг жамоа сафига келиб қўшилганлигини маълум қилди. Жейдон "қизил иблислар" либосида 2026 йилга қадар тўп тепади. Унинг трансфери манкунияликлар учун 85 млн еврога тушган.

Жейдон МЮнинг принсипиал рақиби "Манчестер Сити" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Шаҳарликлар" билан профессионал шартнома туза олмаган вингер "Боруссия" сафида 137 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 50 гол ва 64 ассист ёзиб қўйишга муваффақ бўлган.

Аввалроқ, "Боруссия" Дортмунд Санчо борасида МЮ билан келишувга эришилганлиги тўғрисида хабар берган эдик. 

209636234_833189644280932_7859217405778367502_n

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар