Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Расман! "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўзаро футболчи алмашди

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 1

Ҳар икки клуб янги футболчиларини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказди.

Мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарлик кўраётган Суперлига клублари трансфер ойнасининг сўнгги соатларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Бугун "Бунёдкор" йилни "Навбаҳор"да бошлаган Фарруҳ Икромовни ўз сафига қўшиб олди. Ўз навбатида, "лочинлар" "қалдирғочлар" вакили Дониёр Абдуманнопов билан шартнома имзолади. Ҳар икки клуб янги футболчиларини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказди.

Маълумот учун, биринчи даврада Фарруҳ наманганликлар либосида 5 учрашувда майдонга тушди. Дониёр эса 14 ўйинда иштирок этган.

photo_2023-07-30_16-04-19

photo_2023-07-30_16-09-04

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ