Расман! "Пахтакор" клуби бош мураббий Питер Хюистра борасида бир қарорга келди

"Пахтакор" клубида катта ўзгаришлар бўлмоқда. Жамоани бир қанча тажрибали футболчилар тарк этди. Энди навбат мураббийга.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Пахтакор" клуби бош мураббийи Питер Хюистра лавозимини тарк этди. Нидерландиялик мураббий жамоа билан 2021 йилнинг охирига қадар шартнома имзолаганди. Томонлар шартномани узайтиришмади. Клуб матбуот котиби Беҳзод Назаров SPORTS.uz сайти журналистига бу маълумотни тасдиқлади.

Ушбу мутахассис 2021 йили "шерлар" устозига айланганди. Бир йил мобайнида жамоани бошқарди. Унгача эса Шота Арвеладзенинг ёрдамчиси ҳисобланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!