Расман! УЕФА Гризманн борасида қарорини ўзгартирди

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-турида "Ливерпуль"га қарши ўйинда Антуан Гризманн қизил карточка олганди. 

У "Ливерпуль" футболчиси Роберто Фирминонинг бошига оёғи билан зарба бериб юбориб, майдондан четлатилганди. Яқинда УЕФА уни иккита ўйинга четлатгани борасида хабар чиқди, бироқ "Атлетико"нинг апелляциясидан сўнг қарор битта учрашувга ўзгартирилди. 

Қайд этиш жоиз, энди Антуан ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган "Милан"га қарши учрашувда майдонга туша олади.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар