Равшан Эрматов жаҳон чемпионатини Марказий Осиё мамлакатларида ўтказиш ташаббуси билан чиқди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол конфедерациясининг (CAFA) 6-Конгресси ўтказилди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигида ўзбекистонлик мутахассислар ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Конгрессда асосий эътибор 2022 йил режаларига қаратилди. Тақвимга кўра, йил давомида CAFA шиори остида 8 та мусобақа ўтказилиши ижроия қўмита томонидан маъқулланди.

щфа

Шунингдек, аъзо ассоциацияларнинг таклифлари ўрганиб чиқилди. ЎФА делегацияси томонидан 2025 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Марказий Осиё мамлакатларида қабул қилиш бўйича ташаббус илгари сурилди. CAFA минтақаси мамлакатларида бирлашган мундиал ўтказиш таклифи барча иштирокчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Ушбу ташаббус асосида лойиҳа ишлаб чиқилиши маъқулланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×