Рахим Стерлинг «Ливерпуль»га қайтиши мумкин

Рахим Стерлинг фаолиятини собиқ жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "todofichajes.com" нашри хабар берди.

«Манчестер Сити» клуби футболчиси Рахим Стерлинг келаси мавсум «Ливерпуль»га қайтиши мумкин.

Маълум бўлишича, «Ливерпуль» келгуси ёзда 26 ёшли Стерлингга шартнома таклиф қилади. Футболчининг ҳозирги трансфер нархи 90 миллион еврони ташкил этади.

Стерлинг бу мавсум АПЛда 6 учрашувда майдонга тушиб, бир марта гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)