"Реал" - "Атлетико": Матнли трансляция

Бироздан сўнг Ла Лига 17-туридан ўрин олган "Реал" - "Атлетико" ўйини старт олади. Мазкур учрашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатинг. 



  • 90+4'

    Ўйин якунига етди. Мазкур баҳсда "Реал" ўз майдонида "Атлетико"дан 2:0 ҳисобида устун келди. 

  • 90+2'

    УХХХХ! Фелиш ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Куртуадан сейв. "Атлетико" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Луис Суарес ва Давид Алаба сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 85'

    Феде Вальверде майдонга тушди. Асенсио захирага олинди. 

  • 84'

    "Атлетико" кетма-кет бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 82'

    Даниэль Карвахаль ўрнига Начо майдонга тушди. 

  • 80'

    Суареснинг зарбасидан сўнг Куртуа осонлик билан тўпни эгаллаб олди. 

  • 78'

     Винисиус Жуниор жарима майдони ичида яхши позицияда очилди, бироқ тўпга улгура олмади.

  • 76'

    Томас Лемарнинг узатмасидан сўнг Куртуа тўпни эгаллаб олди. 

  • 73'

    Аниқ зарбалар бўйича кўрсаткич 3:3. 

  • 71'

    Тони Кроос қўпол ўйнади. Матеу Лаос уни оғзаки огоҳлантирди. 

  • 69'

     Родриго Де Паул ўрнига Эктор Эррера майдонга тушди. 

  • 68'

    Луис Суарес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 65'

    "Реал" Мадрид тўпни назорат қилмоқда. "Қироллик клуби" рақибнинг хато қилишини кутяпти.

  • 61'

    Эрмосо Лемарни тўп билан таъминлади. Бироқ Лемарнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 60'

    Анхель Корреа ўрнига Луис Суарес майдонга тушди. 

  • 57'

    ГООООООЛ! Асенсио дарвозабоннинг олис бурчагига тўпни жойлаб қўйди. 

  • 54'

    "Реал" тўпни тўлиқ назорат қилмоқда. 

  • 52'

    "Реал" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 51'

    Матеус Куньянинг зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг олис бурчагига кетаётган эди. Бироқ Куртуа ўз ўрнида. 

  • 48'

    Винисиус Жуниор жарима майдонида тўпни тўхтатиб олиб, зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди. 

  • 46'

    "Реал" таркибида ҳам ўзгариш. Бензема ўз ўрнини Йовичга бўшатиб берди. 

  • 46'

    "Атлетико" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди. Гризманн ўрнига Фелиш, Карраско ўрнига эса Лемар майдонга тушди. 

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча Мадрид дербисида "Реал" Бенземанинг голи эвазига олдинда бормоқда. 

  • 45+1'

    Матеу Лаос Мендига сариқ карточка кўрсатди. 

  • 43'

    Майдон марказида тўп учун кураш кечмоқда. Ҳозирча ҳар иккала жамоа ҳам олдинга ўтишга шошилмаяпти. 

  • 40'

    Винисиус бугун яхши ўйнамоқда, аммо кўп бора тўпни йўқотди. 

  • 38'

    Винисиуснинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Облак қайтарди. "Реал" фойдасига бурчак тўпи. 

  • 36'

    Антуаннинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Куртуа қайтарди.

  • 35'

    Модрич Куньяга нисбатан қўпол ўйнади. "Атлетико"да яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 31'

    Агрессивлик мазкур ўйин темпига жуда мос жумла. Ўйинда қоида бузиш ҳолатлари тез-тез учраб турибди. 

  • 29'

    Антуан Гризманн жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 27'

    Каземиро рақибга нисбатан қўпол ўйнади Матеу Лаос ҳуштагини чалди. 

  • 25'

    Милитаонинг ҳам олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 23'

    Кокега рақиб зарба беришга имконият берди. Унинг олисдан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ чиқди. 

  • 19'

    Матеус Кунья ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 17'

    ГООООООЛ! "Реал" ҳисобни очди. Винисиуснинг қанотдан берган узатмасини Бензема ерга туширмай дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди.  

  • 14'

    Матеус Кунья рақибга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам ўйинни тўхтатди. 

  • 11'

    Милитао бурчак зарбасидан сўнг бош билан зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ. 

  • 10'

    Каземиронинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. "Реал" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 7'

    Давид Алаба қўпол ўйнади. "Атлетико" яхши нуқтадан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 5'

    Матеус Куньянинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 4'

    Ҳозирча "Реал" тўп билан кўпроқ муамала қилмоқда. 

  • 2'

    Анхель Корреа рақибга нисбатан жуда қўпол ўйнади. Ҳакам ҳуштагини чалди.  

  • 1'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Ўйин бошланишига ҳамма нарса шай ҳолатда. 

  • 0'

    Бироздан сўнг Ла Лига 18-туридан ўрин олган "Реал" - "Атлетико" ўйини старт олади. Мазкур учрашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!