"Реал" - "Шериф. Яхшибоев иштирок этаётган ўйиндан матнли трансляция

Бироздан сўнг Европа Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Реал" - "Шериф" ўйини старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишнгиз мумкин. 


  • 90+6'

    Учрашув якунига етди. "Шериф" "Реал" майдонида кутилмаган тарзда ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз мазкур учрашувда жамоасининг бир голига муаллифлик қилди. Ҳисоб 2:1. 

  • 90+2'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Тилльс фантастик зарбаси билан жамоасини олдинга олиб чиқди. 

  • 90'

    ГОООООЛ! "Шериф" ҳисобда олдинга чиқиб олди.

  • 89'

    Йович ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 86'

    "Реал" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 84'

    Камавинга рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, бироқ фол эмас. 

  • 81'

    "Шериф" футболчиси олис масофадан ҳавфли зарба йўллади, аммо Куртуа ўз ўрнида. 

  • 80'

    Лука Йович сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 77'

    "Шериф"нинг кам сонли ҳужумларидан бири, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 74'

    "Реал" яна олдинга ўтишда давом этмоқда. 

  • 71'

    "Шериф" офсайддан гол урди. 

  • 70'

    Винисиус фаол тарза олдинга ўтмоқда. У яна зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида. 

  • 66'

    "Реал"да ўзгаришлар амалга оширилди. Гутьерес, Азар, Вальверде майдонни тарк этди. Кросс, Модрич ва Родриго уларнинг ўрнини эгаллади. 

  • 65'

    ГООООООЛ! Бензема ҳисобни тенглаштирди. 

  • 64'

    ПЕНААААЛЬТИ. Винисиус билан бўлган эпизодда чиндан ҳам ҳимоячилар ўйин қоидасини бузган эди. 

  • 62'

    Винисиус рақиб жарима майдони ичида яна йиқилиб тушди. Бу сафар пенальти белгиланиши  эҳтимоли катта. 

  • 61'

    Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Аммо пенальти эмас. 

  • 59'

    Винисиус рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. 

  • 57'

    Алабанинг узатмасидн сўнг Милитао бош билан зарба йўллади. Бироқ ноаниқ. 

  • 56'

    Азарнинг аниқ зарбасини "Шериф" посбони қайтарди. 

  • 55'

    Винисиус рақиб ҳимоясини ёриб кирди, бироқ барибир тўпни ҳимоячилар олиб қўйди. 

  • 53'

    "Реал" ҳужумга ўтди. Камавинганинг узатмасини "Шериф" ҳимоячилари қайтарди. 

  • 51'

    Яхшибоев тўпга бироз ета олмади. 

  • 50'

    "Реал" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 48'

    "Реал" иккинчи таймда ҳам катта куч билан олдинга ўтмоқда. 

  • 48'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча Яхшибоевнинг голи эвазига унинг жамоаси олдинда бормоқда. 

  • 44'

    "Шериф" яхши ҳимояланмоқда, "Реал" эса ҳужум қилишдан тўхтамаяпти. 

  • 42'

    Каземиронинг зарбасини яна дарвозабон қайтарди. 

  • 40'

    Азар ўткир бурчак остидан зарба йўллади. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 39'

    Каземиро сариқ карточка олди! 

  • 39'

    "Реал" жуда кўп имкониятларни кўкка совуриб юбормоқда. Бу кетишда улар ўз майдонида муҳим очколардан мосуво бўлиши мумкин. 

  • 36'

    Бензема гол уришига бир баҳия қолди.  

  • 34'

    Бензема дарвоза томон зарба йўллади. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 32'

    УХХХХХХХХХХХ! Яхшибоевда яна бир имконият пайдо бўлди, унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 30'

    Гутьереснинг зарбаси кучли, бироқ ноаниқ чиқди. 

  • 27'

    "Реал" бор кучи билан ҳужумга ўтмоқда. 

  • 24'

    Қанотдан узатилган тўпни ҳамюртимиз "Реал" дарвозасига жойлаб қўйди. 

  • 25'

    ГОООООООЛ! Яхшибоев гол урди. 

  • 23'

    Азарнинг узатмасидан сўнг Вальвердедан ҳавфл зарба, бироқ ноаниқ. 

  • 20'

    Яхшибоев офсайд ҳолатида қолиб кетди. 

  • 19'

    Яна Азар йиқитилди. "Реал" фойдасига жарима зарбаси. 

  • 18'

    Бенземанинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтариб юборди. 

  • 17'

    "Шериф" Азарни ўз жарима майдончасига яқин жойда йиқитди. 

  • 15'

    "Шериф" "Реал" жарима майдончасига яқинлашишга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ Мадрид клуби ҳимоячилари ишончли ўйнади. 

  • 13'

    Яхшибоев Алаба билан тўп учун курашда имкониятни бой берди. 

  • 10'

    Кристианунинг узатмасини Куртуа осонлик билан эгаллаб олди.

  • 8'

    "Реал" ҳимояда тўпни назорат қилмоқда. 

  • 7'

    Винисиус жарима майдони ичига кириб борди, бироқ унинг зарба йўллашига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 6'

    Адама Траоре тинчланиши керак. У рақибга нисбатан жуда қўпол ўйнади. 

  • 4'

    Винисиус олдинга пас берди. Георгис Атанасиадис тўпни узоқлаштирди. 

  • 3'

    "Шериф" футболчиси Данило Арбелоеда рақибга нисбатан қўпол ўйнади. 

  • 3'

    Феде Вальверде ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

     Ассалому алейкус қадрли футбол мухлислари. Европа Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Реал" - "Шериф" ўйинини сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 





Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kankret bola
29/09/2021 00:56
Ming Real muxlisi bo'sezam bunaqa payt jamoangiz yutqazishigayam rozi bo'lasiz chunki odami ichida VATAN MILLAT digan tuyg'u baribir ustun keladide.
Malades o'g'il bola gazzibos xozir butun O'BEKISTON SAN BILAN
&
Мехриддин Абдурахмонов
29/09/2021 00:56
Жасур бугун Яна битта гол уриб Шериф ютказса, роса буладида. Омад. Факат шошилмай Яна омад
&
Бухорий Шариф
29/09/2021 00:52
ЖАСУРДАН 2-ТАЙМДА ҲАМ ЯНА БИРТА ГОЛ КУТИБ ҚОЛАМИЗ. ЖУФТ БЎЛСИНА ЭНДИ ЖАСУРЖОН...
&
Бухорий Шариф
29/09/2021 00:52
ЖАСУРДАН 2-ТАЙМДА ҲАМ ЯНА БИРТА ГОЛ КУТИБ ҚОЛАМИЗ. ЖУФТ БЎЛСИНА ЭНДИ ЖАСУРЖОН...
&
Бухорий Шариф
29/09/2021 00:39
ЖАСУР МАЛАДЕЦ ГОЛНИ УРДИ ҚОЙИЛ ҚИЛДИ ЛЕКИН. ҚАНИ ЭНДИ ЎЙИН ШУ ҲИСОБДА ЯКУНЛАНСА, ЁКИ ЖАСУР ДУБЛ ҚИЛСА ОМАД ЖАСУР ВА ШЕРИФЖОНГА. ОЛҒА БЎШАШМАНГЛАР....
&
Бухорий Шариф
29/09/2021 00:39
ЖАСУР МАЛАДЕЦ ГОЛНИ УРДИ ҚОЙИЛ ҚИЛДИ ЛЕКИН. ҚАНИ ЭНДИ ЎЙИН ШУ ҲИСОБДА ЯКУНЛАНСА, ЁКИ ЖАСУР ДУБЛ ҚИЛСА ОМАД ЖАСУР ВА ШЕРИФЖОНГА. ОЛҒА БЎШАШМАНГЛАР....
&
Бухорий Шариф
29/09/2021 00:39
ЖАСУР МАЛАДЕЦ ГОЛНИ УРДИ ҚОЙИЛ ҚИЛДИ ЛЕКИН. ҚАНИ ЭНДИ ЎЙИН ШУ ҲИСОБДА ЯКУНЛАНСА, ЁКИ ЖАСУР ДУБЛ ҚИЛСА ОМАД ЖАСУР ВА ШЕРИФЖОНГА. ОЛҒА БЎШАШМАНГЛАР....
&
Бухорий Шариф
29/09/2021 02:12
Жасур Рахмат сенга. Ғалаба муборак. Бу кеча энди ҳурсанд бўлиб уҳлаймиз. Омад доим ёр бўлсин.
&
Мехриддин Абдурахмонов
29/09/2021 01:56
Жасур галаба муборак. Бутун Узбекистанни хурсанд килди.