"Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс бир неча гранд жамоалар диққат марказида бўлиб турибди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, "Реал", "Барселона" ҳамда "Манчестер Юнайтед" бельгиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Унинг "тулкилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Манкунияликлар Юрини Поль Погба жамоани тарк этган тақдирда сотиб олмоқчи. "Қироллик клуби" эса, Погбани харид қила олмаса, Тилемансни Мадридга олиб келишга уриниб кўради. Каталонияликлар икки рақибининг муаммоларидан фойдаланиб қолиши мумкин.

24 ёшли ҳавбек "Лестер" сафида 2019 йилнинг 8 июль санафидан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Бу вақт оралиғида Юри 112 учрашувда иштирок этиб, 18 гол ва 19 ассист муаллифига айланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар