"Реал" Эндрикнинг кейинги мавсумни Ла Лигада бошлашини истамоқда
Bilolbek Imomov
Клубнинг қарори аниқ
"Реал Мадрид" раҳбарияти Эндрикнинг янги мавсумни Ла Лигада бошлашини режалаштирмоқда. Бу ҳақда "ESPN" хабар берди.
Манбага кўра, мадридликлар "Лион" сафида 5 ўйинда 5 гол урган ҳужумчининг ижара шартномасини узайтириш имкониятини кўриб чиқмайди. Қарорга мувофиқ, мавсум якунлангач, у Францияни тарк этади.

Шунингдек, "Олимпик" томонидан расмий сўров юборилмагани таъкидланди. Бироқ ҳатто бундай мурожаат бўлган тақдирда ҳам, "Реал" жавоби рад этиш тарзида бўлиши айтилмоқда.

Изоҳлар (0)