“Реал” Европа чемпионати юлдузларидан бирига кўз тикди

“Дания” терма жамоаси ярим ҳимоячиси Миккель Дамсгор Европа чемпионатидаги ўйинидан кейн кўплаб клублар эътиборини қозонди. Айниқса, бу футболчининг Англия терма жамоаси дарвозасига урган голи кўпчиликда яхши таассурот қолдирди.

Клублар миқёсида “Сампдория” шарафини ҳимоя қилаётган 21 ёшли футболчини “Реал” ҳам ўз таркибида кўрмоқчи. Лекин мадридликларга Миккель Дамсгорни қўлга киритиш осон бўлмаслиги айтилмоқда.

Чунки истеъдодли ярим ҳимоячи учун “Барселона”, “Ливерпуль”, “Милан”, “Ювентус”, “Интер” ва “Рома” даъвогарлик қиляпти.

Футболчи клуби билан 2024 йилнинг ярмигача амал қиладиган шартномага эга эканини инобатга олсак, “Сампдория” унинг трансферидан мўмайгина даромад кўриши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)