"Реал" фойдасиз футболчисидан қутилмоқчи

"Реал" клуби ҳимоячиси Ферлан Менди қишки трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин, деб хабар беради испан матбуоти. Унга кўра, "қаймоқранглилар" французга келиб тушаётган бошқа таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Мадридликлар Ферланнинг доимий жароҳатидан ҳафсаласи пир бўлган ва у билан хайрлашиш ниятида. Шунингдек, футболчига "Ювентус" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Менди 2019 йили "Лион"дан 48 миллион еврога "Реал"га кўчиб ўтганди. Бу вақт мобайнида у барча турнирлар доирасида 70 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячи жорий мавсум ҳали майдонга тушмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!