“Реал” футболчиси икки таклифни рад этди

“Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсио ёзда ўзига бир неча таклифлар бўлганида қарамасдан, “Қироллик клуби”ни тарк этишдан бош тортгани маълум бўлди.

Манбаларнинг хабар беришича, испаниялик футболчини сўраб, “Тоттенхэм” ва “Милан” мадридликларга мурожаат қилган. Бироқ, Асенсио бу жамоаларга ўтмасдан, “Сантьяго Бернабеу”да қолишни маъқул топди.

Асенсионинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача давом этади. Агар клуб унга янги шартнома таклиф қилмаса, келаси ёз Асенсиони сотиб юборишига тўғри келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар