Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" футболчиси жараҳотдан сўнг жамоа машғулотларга қайтди

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда

"Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль жараҳотдан сўнг жамоа машғулотларига қайтди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, футболчи эртага "Бетис"га қарши учрашувда майдонга тушиши эҳтимолдан узоқ. Бироқ, ҳимоячи 8 январда "Атлетико Мадрид" билан бўлиб ўтадиган Испания Суперкубоги ярим финалида жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Маълумот учун, 33 ёшли футболчи октябрь ойида тизза бўғимидаги хондромани олиб ташлаш жарроҳлигини бошдан ўткизганди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ