“Реал” катта трансферга тайёрланяпти

“Реал” раҳбарияти жамоани ёшартириш сиёсатини давом эттиради ва трансфер бозорида асосий эътиборни истеъдодли ёшларга қаратади.

Маълумотларга қараганда, мадридликлар ана шу мақсадда “Фламенго”дан иқтидорли ярим ҳимоячи Матеус Франка Силвани олишни режалаштирмоқда.

Бразилиялик ёш бўлишига қарамай, юқори савияда ўйнамоқда. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ва гол сезиш қобилияти юқори экани “Қироллик клуби” мутасаддиларининг эътиборини тортмоқда .

“Фламенго” ҳам ўз футболчисига қаттиқ ишонади. Шунинг учун бразилияликлар ярим ҳимоячининг шартномасида унга 100 миллион евро миқдорида бадал пули белгилаб қўйган. “Реал” вакиллари “Фламенго” хўжайинларини ушбу суммани бироз бўлса-да пасайтиришга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!