“Реал” МЮ юлдузини олади

“Реал” раҳбарияти жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш учун “Манчестер Юнайтед”дан Эдинсон Каванини трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Манчестер клубига Криштиану Роналду келганидан кейин уругвайлик футболчига эҳтиёж қолмади. Португалиялик юлдуз янги жамоасининг муҳим голларини урмоқда.

Мавсум бошида янги шартнома тузиш жараёнида Уле-Гуннер Сульшер Каванига кўпроқ ўйин амалиёти беришни ваъда қилганди. Бироқ, амалда бундай бўлмаяпти.

Шу боис, 34 ёшли ҳужумчи январь ойидаёқ бошқа жамоага ўтмоқчи. “Қироллик клуби” эса қишки трансфер ойнаси очилиши билан Кавани бўйича таклиф беришга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)