“Реал” Погба бўйича якуний қарорга келди

“Реал” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбани ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтди.

Аввалроқ, мадридликлар франциялик юлдузни мавсум охирида эркин агентга айланиши боис, текинга қўлга киритмоқчи жди. Погбанинг ўзи ҳам анчадан бери “Қироллик клуби”да тўп тепишни орзу қилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, “Реал” мутасаддиларини Поль Погба талаб қилаётган маош суммаси ва футболчининг агенти оладиган комиссия миқдори қониқтирмаган.

Поль Погба жорий мавсумда Англия премьер-лигасида тўққизта, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида тўртта ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!