“Реал” Рамос ўрнига қиммат футболчи оляпти

“Реал” жамоани тарк этган марказий ҳимоячи Серхио Рамос ўрнига “Севилья” вакили Жюль Кундени трансфер қилишни режалаштирмоқда.

“Қироллик клуби”  22 ёшли футболчи учун севильяликларга 50 миллион евро таклиф қиляпти. Кундени жамоа бош мураббийи Кардо Анчелотти танлагани айтилмоқда.

Ўз навбатида, Кунде ҳам фаолиятини мамлакат чемпионлиги ва Европа Чемпионлар лигаси бош соврини учун курашишга қодир жамоада давом эттирмоқчи.

Якунланган мавсумда Жюль Кунда жами 49 та учрашувда қатнашиб, тўртта гол урди ва битта голли пас оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)